Тошкент вилоятида ичимлик суви нархи ошади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов тарифлари ишга тушади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатларининг вилоят кенгаши томонидан 2025 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб амалда бўладиган ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов тарифлари тасдиқланган.

Унга кўра:

Ичимлик суви:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 2600 сўм; б) бюджет ташкилотлари учун – 1м3 – 15 минг сўм; в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1м3 - 15 минг сўм;

Оқова сув хизмати:

а) аҳоли учун – 1 м3 – 1300 сўм; б) бюджет ташкилотлари учун – 1м3 – 3000 сўм; в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1м3 – 3000 сўм.

Қайд этилишича, ушбу нархлар қўшимча қиймат солиғисиз. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилганди. Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви аҳоли учун 2800 сўм, оқова сув хизмати эса 1900 сўм қилиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг