Тошкентда совуқ сув ҳам ўчирилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида жорий йилнинг 14 сентябридан 22 октябригача куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасидаги таъмирлаш ишлари сабаб ичимлик суви вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ истеъмолчиларга ичимлик суви босими пасайиши ҳамда сув вақтинча бўлмаслиги ҳақида қуйидагиларни маълум қилади:

14 сентябр 09:00 дан 15 сентябр 09:00 гача

Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Янгишаҳар тор кўчаси, Чинобод кўчаси, Чинобод кўчасидаги тергов ҳибсхонаси (СИЗО), “Манзара” турар жой мажмуасида, “High Town City” – турар жой мажмуаси чакана савдо ва кўнгилочар мажмуаси билан.

16 сентябр 09:00 дан 17 сентябр 14:00 гача

Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: “Амир Темур”, “Тузел”, “Ватандош”, “Тонг”, “Моҳинур”, “Ал-Бухорий”, “Гўзал”, “Олмос”, “Дилбоғ”, “Наврўзобод”, “Яшнобод”, “Бирлашган”, “Парвоз”, “Авиасозлар”, “Нодира”, “Хосиятли”, “Шоҳимардон”, “Донишманд”, “Шохсанам”, “Катта Янгиобод”, “Беҳизор”, “Тарновбоши”, “Янгиқўрғон”, “Фазогир”, “Илтифот”, “Дўстобод”, “Уччинор”, “Ойдинкўл”, “Бунёдкор”, “Семурғ”, “Машинасозлар”, “Фидойилар”, “Алимкент”, “Қадрият”, “Махмур”, “Аҳмад Яссавий”, “Бешбола”, “Жўрабек”, “Асалобод”, “Жарқўрғон” маҳаллаларида ва 7-сонли иссиқлик қозонхонасида, Яшнобод тумани прокуратурасида, туман ИИБ, “Авиасозлар” бозори, Исмоил Эргашев номидаги 4-сонли шаҳар клиник шифохонаси, Паркент кўчасидаги Болалар миллий тиббиёт маркази, метро депосида, Корея маданияти ва санъати саройида, 2-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасида, Жарқўрғон кўчасидаги 15-сонли Фавқулодда вазиятлар бошқармасида, Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасида, 4-сонли стоматология поликлиникасида, “Тошкент Ҳумо халқаро аэропорти” МЧЖда;

Мирзо Улуғбек бўйича: “Геологлар”, “Темурийлар”, “Сарбон”, “Гулзоробод”, “Кўҳна Мевазор”, “Шукур Бурхонов”, “Алишер Навоий”, “Катта Қорасув”, “Олтинтепа”, “Авайхон”, “Янги Авайхон”, “Чингелди”, “Ижодкор”, “Алишеробод” маҳаллаларида, “Янги Ўзбекистон” боғида, 70-сонли оилавий поликлиникада, “Тўқайтепа” жоме масжитида, “CAU” олийгоҳида, “TEAM University”да, Меҳнат муҳофазаси институтида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимида, “Танҳо Холдинг” заводида, 2-сонли иссиқлик қозонхонасида;

Миробод тумани бўйича: “Тонг юлдузи”, “Истиқлолобод”, “Иноқобод”, “Наврўз”, “Янги замон”, “Фурқат”, “Темирйўлчилар”, “Биродарлик”, “Заминобод”, “Банокатий”, “Абдурауф Фитрат”, “Олтинкўл”, “Қорасув”, “Саракўл” маҳаллаларида, 5-сон шаҳар туғуруқ мажмуасида, 3-сонли шаҳар клиник шифохонасида, Темирйўлчилар болалар шифохонасида, Тошкент давлат транспорт университетида;

Сергели тумани бўйича: Сергели-6, Автомобиль бозорида, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти, “Pepsi” заводи, “Қўшқўрғон”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа”, “Жунариқ”, “Юқори Дархон”, “Қут-барака”, “Қумариқ”, “Бунёдобод”, “Олтин водий”, “Янги Бунёдобод” маҳаллаларида, Қуйи Толариқ кўчаси, Учувчилар шаҳарчасида;

Янгиҳаёт тумани бўйича: “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Чорбоғ”, “Йўлдош”, “Янги Чоштепа”, “Чоштепа”, “Чортоқ”, “Зарбдор”, “Файзли”, “Тошкент” маҳаллаларида, 1-сон шаҳар туғуруқ мажмуасида, 37-сонли оилавий поликлиникада, Моргда, Дерматовенерология диспансерида, “Denta Fil” ва шприц заводида, металл заводида, Янгиҳаёт тумани солиқ инспекциясида, Йўлдош-8 мавзесидаги нон ишлаб чиқариш корхонасида, Янгиҳаёт туман прокуратурасида, Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида;

Яккасарой тумани бўйича: “Бошлиқ”, “Армуғон”, “Қушбеги”, “Дилбулоқ”, “Муҳандислар”, “Бобур”, “Дамариқ” маҳаллалари, Тошкент иссиқлик электр маркази, 3-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, Яккасарой туман Ички ишлар бошқармасида.

21 сентябр 09:00 дан 22 сентябр 14:00 гача

Сув бўлмайди: Чилонзор тумани бўйича: “Чилонзор”, “1-Катта Чилонзор”, “2-Катта Чилонзор”, “Катта Қозирабод” маҳаллаларида, Республика ихтисослаштирилган Гематология илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Чилонзор тумани бўлимининг бактериологик лабораториясида, “Diamed” хусусий клиникасида, 34-сонли поликлиникада, 177, 212, 200, 215-сонли болалар боғчасида, 138, 163, 103, 66-сонли мактабларда, 6-мусиқали мактабда;

Сергели тумани бўйича: “Олтин водий”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа” маҳаллаларида;

Яккасарой тумани бўйича: “Яккасарой”, “Мерос”, “Муқимий”, “Тўқимачи”, “Дилбулоқ”, “Муҳандислар”, “Ракат” маҳаллалари, Республика қон қуйиш маркази, Яккасарой тумани прокуратураси, Шота Руставели кўчасидаги YODJU техника институти, Жанубий темир йўл вокзали, “Яккасарой”, “Раҳимжон ота” масжидларида, Чўпонота кўчасидаги Соғлиқни сақлаш ва тиббий статистика институтида, Яккасарой туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Шота Руставели кўчасидаги Халқ қабулхонасида, Шота Руставели кўчасидаги Тошкент вилояти суди биносида.

23 сентябр 09:00 дан 24 сентябр 14:00 гача

Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани бўйича: “Баҳор”, “Алпомиш”, “Боғи майдон”, “Бўз-2”, “Лашкарбеги”, “Навниҳол”, “Нодирабегим”, “Олийҳиммат”, “Сайрам”, “Шўртепа”, “Шаҳриобод”, “Ҳабиб Абдуллаев”, “Олимлар” маҳаллаларида, 5-сонли болалар клиник шифохонасида, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий госпиталида, 7-сонли оилавий поликлиникада, “Inha” университетида, 6-сонли Фавқулодда вазиятлар бошқармасида, 1-сонли иссиқлик қозонхонасида;

Юнусобод тумани бўйича: “ТашГРЭС” мавзесида, “Бободеҳқон”, “Оқтепа”, “Отчопар”, “Олтин мерос”, “Обод”, “Посира”, “Севинч”, “Қадрдон”, “Бегўбор”, “Меҳнатобод”, “Чоштепа”, “Увайсий”, “Юртобод”, “Ҳамкоробод”, “Ҳасанбой”, “Анорзор” маҳаллаларида, Юнусобод 4, 6, 11, 12-мавзеларида.

28 сентябр 09:00 дан 29 сентябр 15:00 гача

Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Юнусобод 4, 6, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 19-мавзеларида, Чинобод кўчаси, Янгишаҳар тор кўчалари билан, “Бободеҳқон”, “Ҳасанбой”, “Юнусобод” маҳаллаларида, Янги шаҳар кўчаси Темурбеклар мактабида, 1-сонли болалар шифохонасида, нефрология шифохонасида, ҳарбий шифохонада, 3-мавзеда, 8-сонли автокорхонада, 4-сонли иссиқлик қозонхонасида, Азимтепа кўчаси ва тор кўчалари билан, Ҳасанбой ҳудудида, Тошкент архитектура-қурилиш университетида, Фароғат 2, 4, 5, 6-тор кўчаларида, 271-сонли умумтаълим мактабида, Кулолқўрғон 1, 2, 3, 5, 6, 7-тор кўчалари ва 1 ва 3-берк кўчаларида;

Олмазор тумани бўйича: “Аҳил”, “Мояриқ”, “Ниҳол”, “Юқори Бешқўрғон” маҳаллаларида.

5 октябр 09:00 дан 6 октябр 15:00 гача

Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: “Уста Ширин”, “Туркқўрғон”, “Ифтихор”, “Жомий”, “Янгиариқ”, “Шаҳристон”, “Ҳуснобод”, “Отчопар-1”, “Отчопар-2” маҳаллаларида, Оқилота ва Анорзор тор кўчаларида;

Шайхонтоҳур тумани бўйича: “Тахтапул”, “Кохота”, “Янги Камолон”, “Лабзак”, “Камолон”, “Шайхонтоҳур”, “Камолон дарвоза”, “Жангоҳ”, “Қоратoш”, “Ўрда”, “Чақар”, “Хадра”, “Ўқчи”, “Олмазор” маҳаллаларида, “Tashkent City” халқаро бизнес марказида, Чорсу мавзесида, марказий “Пахтакор” стадионида, МТРК биносида, Ўзбекистон Давлат консерваториясида, “Лукойл Опере́йтинг Компани” биносида, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ биноси, Қозоғистон элчихонаси, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида, Дин ишлари бўйича қўмитада, Тошкент шаҳар Департаментида, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида, ДХХ Чегара қўшинларида, Олий суд биносида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасида, Ўзбекистон давлат циркида;

Чилонзор тумани бўйича: Тошкент шаҳар ҳокимлигида, Божхона қўмитасида, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, шаҳар ободонлаштириш бошқармасида, Бизнес марказда.

7 октябр 09:00 дан 8 октябр 15:00 гача

Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани бўйича: “Янги Ўзбекистон” боғида, 70-сонли оилавий поликлиникада, 344-сонли мактабда, 70-сонли болалар боғчасида, Тўқайтепа жоме масжитида, “CAU” университетида, “TEAM Universaty”да, 69-сонли болалар боғчасида, 343-сонли умумтаълим мактабида, Меҳнат муҳофазаси институтида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлимида, “Танҳо Холдинг” заводида, “Темурийлар”, “Сарбон”, “Гулзоробод”, “Кўҳна Мевазор”, “Чингелди”, “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Геологлар” маҳаллаларида;

Яшнобод тумани бўйича: “Жарбоши”, “Ҳилол”, “Арғин”, “Тошисти”, “Моҳирлар”, “Товкентепа”, “Боғбон”, “Қалқон”, “Олмос”, “Уйсозлар”, “Ўрта масжид”, “Катта Қўйлиқ”, “Қўйлиқобод”, “Ёш авлод”, “Мумтоз”, “Янгиқўрғон”, “Уччинор” маҳаллаларида, Оҳанрабо мавзеси, нон ишлаб чиқариш корхонасида, Уйсозлар кўчасидаги ҳарбий қисмда, “Янгиобод” ва “Гумбаз” бозорларида, “Олимпия” шаҳарчасида;

Бектемир тумани бўйича: “Миришкор”, “Роҳат”, “Зилола”, “Иқбол”, “Чашма”, “Мажнунтол”, “Ийк ота”, “Гулбоғ”, “Абай”, “Ҳусайн Бойқаро”, “Бектемир”, “Олтинтопган”, “Нурафшон”, “Мусаффо”, “Соҳил”, “Нурли йўл”, “Устозлар” маҳаллаларида, “Водник” иссиқлик марказида, туман ҳокимлиги ҳамда прокуратурасида, “Денис” нон цехида, Ички ишлар бошқармаси ўқув биносида, “Profi University”да, спирт ишлаб чиқариш заводида, “Artel” заводида, “Қўйлиқ” деҳқон бозорида, 39-сонли кўп тармоқли шифохонада, 69-сонли оилавий поликлиникада, Тез тиббий ёрдам бўлимида, Миллий гвардия ҳарбий қисмида, гольф клубда, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимида, Жиноят ишлари бўйича суд биносида;

Сергели тумани бўйича: “Қурувчилар” мавзесида, “Pepsi” заводида, Сергели-2, 5, 5А, 6, 6А, 7, 7А, 8, 8А-мавзеларида, “Қўхна Қумариқ”, “Номданак”, “Қорасув”, “Дарёбўйи”, “Номданак”, “Эски Жалойир”, “Қипчоқ”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Меҳригиё”, “Зийнат”, “Эзгулик”, “Мададкор”, “Иттифоқ”, Нилуфар, “Янги Бунёдобод”, “Асробод”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа”, “Беларик”, “Сўғдиёна”, “Қумариқ”, “Қўшқўрғон”, “Софдил”, “Садоқат”, “Хонтепа”, “Хонобод”, “Эшонбулоқ”, “Хонободтепа”, “Фароғатли”, “Кенг макон”, “Иззатли”, “Шукрона”, “Маданият ва маърифат”, “Бирдамлик”, “Белариқ”, “Халқобод”, “Маданият”, “Шукрона”, “Қўшқўрғон”, “Асробод”, “Султонобод”, “Эшонбулоқ” маҳаллаларида, 8-сонли иссиқлик қозонхонаси, “Саноатэнерго” қозонхонасида, “GM” заводида, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида;

Миробод тумани бўйича: “Файзиобод”, “Оқ уй”, “Баёт”, “Қўйлиқ ота”, “Зиё нур”, “Юксалиш”, “Чинор”, “Билимдон”, “Толариқ”, “Янги Қўйлиқ”, “Парвона”, “Баратохўжа” маҳаллаларида, 6-сонли иссиқлик қозонхонасида;

Янгиҳаёт тумани бўйича: “Ташаббус”, “Янги Умид”, “Янгиҳаёт”, “Ориёт”, “Марҳамат”, “Гулшанобод”, “Янги турмуш”, “Янги Дархон”, “Навқирон”, “Машъал”, “Зарбдор”, “Дўстлик”, “Чароғон”, “Ҳумо”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Чорбоғ”, “Ёрқин ҳаёт” маҳаллаларида.

12 октябр 09:00 дан 13 октябр 12:00 гача

Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: “Жомий”, “Регистон” маҳаллаларида, Нақшбандий, Ифтихор кўчаларида, Боғиравон кўчаси 55-уйда.

14 октябр 09:00 дан 15 октябр 15:00 гача

Сув бўлмайди: Олмазор тумани бўйича: “Тараққиёт”, “Қорасарой”, “Намуна”, “Гуручариқ”, “Ҳазрати Имом”, “Чимбой”, “Ғани Азамов”, “Орзу”, “Зиё”, “Университет”, “Зиёкор”, “Мирзо Ғолиб”, “Чиғатой”, “Оқтепа”, “Шифокорлар”, “Аллон”, “Чиғатой дарбоза”, “Орзу” маҳаллаларида, “Олмазор сити” кўп қаватли уйларида, 2-сон шаҳар туғуруқ мажмуасида, Олмазор суди биносида, “Akfa medline” клиникасида, Урология шифохонасида, Кўксарой шифохонасида, Талабалар шаҳарчаси ва ётоқхоналарида, Ҳазрати Имом масжитида, Бароқхон мадрасасида, 1-сонли шаҳар сил касалликлари клиник шифохонасида;

Шайхонтоҳур тумани бўйича: “Ўзбекистон”, “Белтепа”, “Зафаробод”, “Ҳувайдо”, “Ипакчи”, “Кўкча”, “Шофайз”, “Бўстон” маҳаллаларида, 2-тор Ипакчи, 1-тор Нуробод, Зафаробод ва Ипакчи 1, 2, 3, 4, 5, Форобий, Улуғбек 1, 2, 3, 4, 5, 6-тор кўчаларида, Қизилғунча, Нурфайз кўчаларида;

Учтепа тумани бўйича: “Дегрез”, “Боғи чинор”, “Бегобод”, “Қорийоғди”, “Хондамир”, “Нишабариқ”, “Шарқ юлдузи”, “Шофайз боғи”, “Пахтакор”, “Кўкча”, “Оқтепа”, “Журжоний”, “Абдулла Қодирий”, “Бешқайроғоч”, “Ҳайратий”, “Давлатобод” маҳаллаларида.

19 октябр 09:00 дан 20 октябр 15:00 гача

Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Соҳибкор 1, 2, 3, 4, 5-тор, Оқтепа 1, 2, 3, 4, 5-тор, Ўқитувчилар 1, 2, 3-тор, Чинобод ҳамда Чинобод 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-тор, Янгишаҳар 6, 7, 8, 9-тор кўчаларида, Отчопар, Обираваон кўчалари, “Манзара” ТЖМ, “High Town City” турар жой мажмуаси (чакана савдо ва кўнгилочар мажмуаси билан), “Ҳаёт” клиникасида.

21 октябр 09:00 дан 22 октябр 14:00 гача

Сув бўлмайди: Чилонзор тумани бўйича: “1-Чарх Камолон”, “2-Чарх Камолон”, “3-Чарх Камолон”, “Новза”, “2-Катта Чилонзор”, “3-Катта Чилонзор”, “Чилонзор”, “Новза”, “Дилобод”, “Халқлар дўстлиги”, “Бешчинор”, “Диёр”, “Қозирабод”, “Наққошлик”, “Катта Дўмбиробод”, “Дўмбиробод”, “Гавҳар”, “Нафосат”, “Оқтепа”, “Яккабоғ” маҳаллаларида, 182, 178, 173, 162, 128, 168-сонли мактабларда, 336, 364, 291, 267, 89, 256, 230, 36, 24, 178, 182-сонли болалар боғчаларида, 1-Республика тиббиёт коллежида, Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида, шаҳар прокуратурасида, 22-сонли Меҳрибонлик уйида, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия амалий тиббиёт марказида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида сентябрь ва октябрь ойларида иссиқлик тармоқлари ҳамда қозонхоналарда режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида 5 кунгача вақтинчалик узилишлар бўлиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг