Самарқандда ичимлик ва оқова сув нархи ошади
Жамият
−
25 Март
20112025 йил 1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг “Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдорини белгилаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қайд этилишича, халқ депутатлари вилоят кенгаши кеча, 24 март куни ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархларни тасдиқлаган. Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланган:
- аҳоли учун — 2800 сўм;
- бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм.
Оқова сув хизмати учун:
- аҳоли учун — 1900 сўм;
- бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм.
Бунда аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари ҚҚСсиз ҳисобланган.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Шукуров зиммасига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари қимматлаганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март