Фарғонада чиқинди йиғиш нархи қимматлади

Жамият

image

Фарғона вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 мартида “Вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида”ги Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинган.

Қарор билан ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун таклиф этилаётган мажбурий тўлов нархлари (тарифлари) қуйидагича белгиланган:

Қаттиқ маиший чиқиндилар учун:

  • Аҳолига (бир киши учун) бир ойлик тўлов суммаси ҚҚСсиз шаҳарлар ҳудудида 6696 сўм, туманлар ҳудудида 5804 сўм;
  • Аҳолига (бир киши учун) бир ойлик тўлов суммаси ҚҚС билан шаҳарлар ҳудудида 7500 сўм, туманлар ҳудудида 6500 сўм;
  • Юридик ташкилотларга 1 м³ учун ҚҚСсиз шаҳар-туманлар ҳудудида 100 580 сўм;
  • Юридик ташкилотларга 1 м³ учун ҚҚС билан шаҳар-туманлар ҳудудида 112 650 сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона вилояти чиқинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг