2 вилоятда чиқинди йиғиш нархи қимматлади

Жамият

image

Тошкент ва Сурхондарё вилояти ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланган. 

Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида эса жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил апрель ойида Сурхондарё вилоятининг жами 15 та шаҳар ва туманида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари 1 кишига ойлик 4 500 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 70 000 сўм этиб белгиланганди. Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида эса 2023 йил ноябрда ушбу хизмат учун нарх жисмоний шахсларга ойлик 4400 сўм ва юридик шахсларга эса 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сурхондарё чиқинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг