“Толибон” Қобул хавфсизлиги учун махсус комиссия тузди 

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати Қобул хавфсизлигини таъминлаш учун махсус комиссия тузди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Aamaj News” агентлиги хабар берган.  

“Вазирлар муваққат кабинети раиси ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар бошчилигида пойтахт хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус комиссия тузилди”, дейилган хабарда.  

Таъкидланишича, комиссия Қобулдаги таҳдидларнинг, хусусан, қуролли ҳужумлар, ракета ҳужумлари ёки экстремистларнинг террор ҳужумларини олдини олиш учун тузилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул Толибон

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг