“Tashkent city”даги “Nest One” мажмуасида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
10 Март 2021
11448Бугун, 10 март куни пойтахт Тошкентдаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида қурилаётган “Nest One” турар жой комплексида ёнғин келиб чиқди.
Ҳодиса бугун соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган “Nest One” турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида содир бўлган. Маълум бўлишича у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган.
Мазкур вазият юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жоийга етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни баратраф этганлар.
Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Қурилиш майдонида ишлаётган ишчилардан бирининг QALAMPIR.UZ мухбирига маълум қилишича, ёнғин 30 сонияда ўчирилган. Ҳодиса натижасида жиддий йўқотишлар бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 12 декабрь куни “Tashkent city”да қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда ёнғин юз берганди.
LiveБарчаси