“Tashkent city”да яна ёнғин чиқди. ФВВ жароҳатланганлар йўқлигини айтмоқда, аммо...
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2020
9579Бугун, 12 декабрь куни пойтахт Тошкентдаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида қурилаётган бинолардан бирида ёнғин келиб чиқди. QALAMPIR.UZ тезкор гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан хабар қилишларича, соат 15:00 атрофида “Tashkent city” мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда қурувчилар эҳтиётсизлиги туфайли тез ёнувчи изоляция материалларидан ўт чиққан.
“Соат 15:15 да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмади. Ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади ФВВ ахборотида.
Воқеа жойида бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбирининг қайд этишича, ёнғиндан жароҳатланганлар бўлиши мумкин. Чунки ҳудудга бир вақтнинг ўзида бир неча тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь