Сурхондарё ва Қашқадарёда эртадан ўқиш бошланмайдиган бўлди

Жамият

image

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг барча таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда ҳар икки вилоят ҳокимликларининг Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётгани сабабли ҳудуддаги мавжуд умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги барча турдаги таълим муассасалари – олий ҳамда профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қўшимча таътил 18 январга қадар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Андижон, Хоразм, Наманган, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикасидаги, Фарғона, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилганди. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди. Бироқ, жорий йилнинг 10 январь куни қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда, маҳаллий ҳокимликларга берилганини айтиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб таътил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг