Мактаб директори 30 дан ортиқ қизларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда

Олам

image

Индонезиянинг Марказий Ява ҳудудидаги Тлогосари қишлоғида жойлашган қизлар мактаб интернати катта можаро – ўнлаб қизларга нисбатан зўравонлик эҳтимоли ортидан ёпилди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Мактаб раҳбари 58 ёшли Кияи Ашари ўнлаб қиз ўқувчиларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда. Жорий йилнинг 2 май куни юзлаб одамлар интернат олдига йиғилиб, норозилик билдирган. Улар “Аёллар жинсий объект эмас” ва “Йиртқич” деган ёзувли баннерлар кўтариб чиққан. Ҳозирча бир нафар жабрланувчи расмий шикоят берган. Бироқ унинг адвокати Али Юсроннинг айтишича, қурбонлар сони 30 – 50 нафаргача бўлиши мумкин.

Тергов маълумотларига кўра, Ашари қизларнинг хоналарига кириб, массаж сўраш баҳонасида уларга тегажоғлик қилган. Бу ҳолатлар 2020–2024 йиллар орасида содир бўлгани айтилмоқда. Полициянинг билдиришича, бу Ашарига қарши биринчи айблов эмас. Унга нисбатан аввал ҳам шундай шикоятлар бўлган, лекин баъзи ота-оналар ва қизлар кейинчалик кўрсатмаларини қайтариб олган.

Маҳаллий фаоллар ва мутахассислар бу ҳолат Индонезиядаги айрим интернатларда назорат етарли эмаслигини кўрсатишини билдирган. Можародан кейин Индонезия Дин ишлари бўйича вазирлиги интернат лицензиясини бекор қилган. Мактаб ёпилган, ўқувчилар эса уйларига жўнатилган ёки бошқа таълим муассасаларига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида ўқитувчи вояга етмаган 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб директор зўравонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг