Суд Имомўғлини қамоққа олишга қарор қилди

Олам

image

Истанбул шаҳри ҳокими Экрем Имомўғли Истанбул Бош прокуратураси томонидан Истанбул шаҳар ҳокимлигига қарши очилган коррупция тергови доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.

Истанбул Бош прокуратураси Имомўғли ва 99 гумонланувчига нисбатан жиноий ташкилот етакчиси бўлиш, жиноий ташкилотга аъзолик, товламачилик, порахўрлик, малакали фирибгарлик, шахсий маълумотларни қонунга хилоф равишда қўлга киритиш ва тендер савдоларини сохталаштириш каби айбловлар билан бошланган тергов ишларини давом эттирмоқда.

Суд ҳали терроризм тергови доирасида қарор қабул қилгани йўқ. Иш бўйича тергов давом этаётгани билдирилди.

19 март кунидан буён қўлга олинган 89 нафар гумонланувчининг 5 нафари жиноий ташкилот ташкил этиш ва бошқариш, пора олиш, товламачилик, шахсий маълумотларни олиш ва таклифларни сохталаштириш, 84 нафари жиноий ташкилотга аъзолик, пора олиш ва пора бериш каби жиноятлар бўйича судга юборилган.

Судья ҳайъати Али Илбак, Адем Тунсай, Аҳмет Коксал, Али Нуҳоғли, Эюп Субоши, Комил Тимур Делибош, Мурат Аббос, Мете Сариалтун, Алпер Айдин, Сердал Ташкин, Серкан Ўзтурк, Мустафо Ниҳат Сутлаш, Сулейман Атик, Аҳмет Чичек, Юсуф Сутлаш, Юсуф Илбак, Сервет Гўкчай, Сервет Гўкчейни ҳибсга олишга қарор қилди.

Судя, гумондорлар Аҳмет Палазоғли, Алиҳан Айдин, Эржан Саатчи, Алперен Айдин, Байрам Ташкıн, Санан Мунуклу, Жемал Уфук Каракая, Бирсен Шаҳин ва Ваҳит Дўғаннинг "чет элга чиқишни тақиқлаш" ва "имзо шаклида суд назорати чораси" қўйиб, озод қилинишига қарор қилди.

“Бу қарор бизнинг суд тизимимиз учун шармандаликдир”, деган Анқара мэри, Имомўғлининг партиядоши Мансур Яваш вазиятга муносабат билдириб.

Ҳозирча воқеанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган. 

“Forbes Türkiye”нинг ёзишича, агар шаҳар ҳокими умумий жинояти учун ҳибсга олинса ва унинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Ички ишлар вазирлиги қарори қабул қилинса, унинг ўрнига шаҳар Кенгашидан бошқа шахс тайинланади. Бироқ терроризм жинояти ҳолатларида ташқи ишончли шахслар тайинланиши мумкин.

Экрем Имомўғлининг ҳибсга олиниши

19 март куни тонгда Истанбул ҳокими ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби Экрем Имомўғли ҳамда унинг 106 тарафдори ҳибсга олинганди. Улар Курд ҳарбий-сиёсий ташкилоти ПККга кўмаклашиш ҳамда бошқа ноқонуний ҳаракатларда айбланмоқда.

Эрдўғанни қулатиши мумкин бўлган шахс. Истанбул ҳокими ким ўзи? north_east

Эрдўғанни қулатиши мумкин бўлган шахс. Истанбул ҳокими ким ўзи?

Мазкур воқеалар юзасидан Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч тегишли баёнотини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчига, жумладан, Истанбул шаҳар ҳокимига нисбатан бугун эрталаб ҳибсга олиш тўғрисида қарорлар чиқарилган. Билдирилишича, Истанбул Бош прокуратураси томонидан 2 та тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Истанбул Бош прокуратурасининг баёнотидан маълум бўлишича, тергов материаллари орасида MASAK (Молиявий жиноятларни тергов қилиш бошқармаси) ҳисоботлари, солиқ экспертизаси хулосалари, депозитлар ҳақида ҳисоботлар, гувоҳларнинг баёнотлари ва бошқа далиллар мавжуд.

Туркия Президенти девони Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун эса Экрем Имомўғли ҳибсга олингани ортидан давлат раҳбарига нисбатан туҳмат ва бўҳтонлар айтилаётганини билдирди. У суд органларининг мустақиллигига путур етказиш, шунингдек, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга дахл қилиш, мафкуравий туҳмат ҳаракатларига қарши эканини маълум қилган.

Истанбул шаҳри талабалари Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши намойишга чиқди. Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) етакчиси Ўзғур Ўзел 86 миллионлик республика аҳолисини келаси якшанба, 23 март куни Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши кўчаларга чиқишга чақирди.  ЖХП аъзолари ўзларининг партиядошларининг ҳибсга олинишига норозилик сифатида минбарга тўпланиб, парламент Бош ассамблеяси ишини тўсиб қўйишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Экрем Имомўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг