Сирдарёда университет ва мактабларда дарс қачондан бошланиши маълум қилинди

Жамият

image

Сирдарё вилоятидаги мавжуд мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун 13 январдан, бошланғич синф ва боғчаларда эса 16 январдан дарс ҳамда машғулотлар бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 11 январдан олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларда эса ўқиш босқичма-босқич бошланди. Бунда бошқа вилоятлар ёки чекка ҳудудлардан келиб ўқийдиган ўқувчи ва талабаларга шароит яратилиши, дарсларни онлайн ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич ўқув  жараёнлари бошланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги мактабларда ҳам бугун, яъни 11 январдан таълим жараёнлари тикланиши маълум қилинганди. 

Бундан ташқари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди. 

Гидрометеорология хизмати маркази эса мамлакатда аномал совуқ ҳафта охиригача давом этишини айтмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ мактаб университет дарс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг