Сирдарё ҳокими ҳам лавозимига тасдиқланди

Жамият

image

Акмалжон Махмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 ноябрь халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилган. Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Хакимовнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланган.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига Акмалжон Азимжонович Маҳмудалиев номзоди кўрсатилгани билдирилган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қарори билан Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, сессияда депутат Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Бундан ташқари, сессияда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Фарғона вилояти ҳокимлари ҳам лавозимларига тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг