Шойгу рус ҳарбийларига Украинанинг ракеталарини йўқ қилишни буюрди

Олам 10825
image
-

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги вазифаларни бажараётган “Шарқ” бўлинмасинда ўтказган назорат вақтида украин ҳарбийларининг узоқ масофадаги нишонларни йўқ қилиш асосий мақсад эканини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик маълум қилди.

“Армия генерали Сергей Шойгу гуруҳнинг ҳужумкор имкониятларини таъкидлаб, қўмондонга душманнинг узоқ масофали ракеталари ва артиллериясини юқори аниқликдаги қуроллар билан йўқ қилишга устувор аҳамият беришни буюрди”, дейилади мудофаа идораси баёнотида.

“Шарқ” гуруҳи қўмондони генерал-лейтенант Рустам Мурадов вазирга вазият ва қўйилган ҳарбий вазифаларнинг бажарилиши бўйича ҳисобот берган.

Эслатиб ўтамиз, Шойгу армия генерали Сергей Суровикин ва генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги Россиянинг “Жануб” ва “Марказ” гуруҳлари қўмондонлик пунктларида назорат ўтказганди.

Маълумот учун, Украина ҳарбийлари Ғарб давлатларидан бир қанча артиллерия тизимларини олди. Уларнинг орасида АҚШнинг HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари ҳам бор.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×