Шарль Мишель лавозимини муддатидан аввал тарк этиш ниятида
Олам
−
07 Январь
6663Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европарламентга сайловларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи “De Standaard” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, агар у сайловларда ғалаба қозонса, Европа кенгаши раиси лавозимини тарк этади. Сиёсатчининг ваколат муддати 2024 йилнинг ноябрида якунланиши керак, Европа парламентига сайловлар эса июль ойида бўлиб ўтади.
“Мен 2024 йилги Европа сайловларида номзод сифатида қатнашишга қарор қилдим. Агар сайлансам, қасамёд қиламан. Кейин июль ойи ўрталарида Европарламент аъзоси сифатида фаолият бошлагунимга қадар Европа Кенгаши Президенти бўлиб ишлайман”, деган Мишель.
Қайд этилишича, Мишелнинг Европа Кенгаши раҳбари лавозимини тарк этиши мумкинлиги муносабати билан Европа давлатлари раҳбарлари июль ойигача унинг вориси ким бўлиши ҳақида келишиб олиши керак. Агар бу амалга ошмаса, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа кенгаши раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланади, чунки 2024 йилда айнан Венгрия ЕИ кенгашига раислик қилади. Жорий йилнинг 17 июнь куни Европа кенгашининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2026 йил президентликдан кетиши ва Конституцияни ўзгартирмаслиги ҳақида “Egemen Qazaqstan” газетасига интервью берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь