Сенатор сайтлардаги порнографияга қарши фақат Каримов усулида курашиш мумкинлигини айтди
Интервью
−
02 Февраль 2022
26453Ўзбекистондаги миллий домендаги веб-сайтларда тарқатилаётган порнографик контентларни йўқ қилиш учун Олий Мажлис Сенати томонидан 10 та асосий вазифа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев QALAMPIR.UZʼга берган интервьюсида маълум қилди.
Сенатор миллий домен остидаги сайтларга жойлаштирилаётган беҳаё контентлар билан қандай курашиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан, бу йўлда аввало қонунчиликни такомиллаштириш кераклигини айтиб ўтди.
“Бу масалада битта фикр айта оламан. Бугун фикрга қарши фақат фикр, ғояга қарши фақат ғоя, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат билан кураша оламиз. (“Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда”. Ислом Каримов – “Юксан маънавият – енгилмас куч”, 2008 йил, “Ўзбекистон” нашриёти. 3-боб, 81-бет.) Энг катта қуролимиз – шу. Википедияларни ривожлантириш, қонунчиликни қайта такомиллаштириш, ёшлар орасида тарғиботни кучайтириш ва тўлақонли татбиқ этиш тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейди сенатор.
Шунингдек, Фарҳод Боқиев миллий домен остидаги турли беҳаё контентларни йўқ қилиш учун амалга ошириш режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
“Ҳозир парламент сўровида 10 та вазифа қўйиляпти. Агар кенгроқ дунёқараш билан қарайдиган бўлсак, бу фақатгина Ҳукуматнинг иши эмас, балки бутун бир жамият ва давлатнинг иши. Дунёга назар солсак, қайси давлат, қайси халқ бўлмасин, ўзининг миллати, тараққиёти, эртанги куни ва қадриятларини асраш учун ўз ғоя ва мафкураси билан жуда қаттиқ курашади. Айнан шу мазмунда бугун маънавият ва тарғибот борасида ҳам, Ҳукумат, Парламент, ОАВнинг олдида ҳам жуда катта масалалар турибди. Бу кенг жамоатчилик билан биргаликда ҳаракат қилинса, натижаси сезилади”, дейди Фарҳод Боқиев.
Аввалроқ, ўтган йили декабрь ойида ўтказилган мониторинг натижасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 289 та веб-сайтда порнографик контентлар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси