Парламентдаги тараққиёт блоки Президент ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди
Бизнес
−
30 Декабрь 795 2 дақиқа
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари аъзоларидан иборат “Тараққиёт блоки”нинг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишида Мурожаатномада белгилаб берилган 6 та устувор йўналиш ҳамда улардан келиб чиқиб, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастурида назарда тутиладиган вазифаларнинг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини янгидан қабул қилиш мақсадларига эришиш парламент зиммасига алоҳида масъулият юклаши қайд этилди.

Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар ЎзЛиДеП сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келади. Партиямиз ва унинг фракцияси ушбу ислоҳотларни амалга оширишда қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва жойлардаги амалий ишларни янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиётни юксалтириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш ва тадбиркорлик учун янада қулай муҳит яратиш йўлида масъулият билан фаолият олиб боради.
.jpg)
Йиғилишда барча соҳаларда, хусусан, ички бозорда талабни рағбатлантириш, аҳоли даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, инфляция даражасини барқарор ушлаб туришга қаратилган чора-тадбирларга ҳам этибор қаратилди. Бу борада уй-жой ипотекаси, истеъмол ва хизматлар соҳаси, туризм ҳамда транспорт инфратузилмасининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш орқали иқтисодий фаолликни оширишда парламент ва жамоатчилик иштирокини кучайтириш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, мамлакатимиз меҳнат бозорини янги архитектура асосида — касб, малака, технология ва таълимни бирлаштирадиган ягона механизм сифатида шакллантириш масалалари ҳам диққат марказда бўлиб, бу борадаги вазифаларни рўёбга чиқариш орқали ёшлар замонавий касбларга эга бўлиши таъкидланди.

Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар партиямиз сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифалар билан тўлиқ уйғун бўлиб, мазкур вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этамиз.

Йиғилишда белгиланган йўналишлардан келиб чиқиб, “Тараққиёт блоки” олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Live
Барчаси