“Сельхоз”даги ёнғин қаердан чиққани маълум қилинди (видео)
3-саҳифа
−
30 Сентябрь
90910Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин юз бераётгани хабар қилинганди. Ҳолатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Тошкент давлат аграр университети 28 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, университет ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, хусусий олий таълим муассасалари фаолият олиб боради, жумладан, Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам университетнинг бир қисмида жойлашган.
“Университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган”, дейилади хабарда.
Ёнғин содир бўлгани тахминан 20:10 атрофида аниқланган ва шу заҳоти ФВВ Ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилган. Ёнғин 21:36 да тўлиқ қамраб олиниб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.