Аграр университет ёниб кул бўлмоқда (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, соат 20:10 да Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб борган.

“Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг