Самарқандда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Омонқўтон” миллий табиат боғида табиатга жами 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ 2-3 август кунлари “Омонқўтон” миллий табиат боғига бир неча номаълум шахс болалар дам олиш оромгоҳи орқали ноқонуний тарзда кириб, махсус техникалар ёрдамида қазиш ишларини амалга оширгани ҳақида маълум қилинган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тезкор ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилганда қонунбузарлар томонидан боғ ҳудудида техникалар ёрдамида текислаш, ковлаш ишлари олиб борилгани ва “Омонқўтон” миллий табиат боғига тегишли бўлган 869 метр квадрат майдонда “Тахти Қорача” довони билан боғловчи йўл ҳосил қилингани маълум бўлди. Бунинг оқибатида йўлда мавжуд бўлган 7 турдаги жами 64 туп дарахт ва буталарга зарар етказилган, шундан 27 туп дарахт ва буталар таг қисмидан кесилган ёки қўпориб олинган, қолган 37 туп дарахт ва буталар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланган. Ўсимлик дунёсига 67 млн 726 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

Бундан ташқари, ҳудудда олиб борилган йўл солиш ишлари оқибатида жами 2296 метр квадрат ер майдонида мавжуд Қизил китобга киритилган, камёб, камайиб бораётган ва ноёб тур ҳисобланган 12 турдаги 2 минг 591 туп ўсимликлар пайҳон қилиниб, табиатга 1 млрд 48 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

“Умумий ҳисобда табиатга етказилган зарар миқдори 1 млрд 115 млн сўмни ташкил этмоқда. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида 4 туп дарахт кесган фуқаро 27 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд табиат зарар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made