Хоразмда 4 туп дарахт кесган фуқаро 27 млн сўм жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида 4 туп дарахт кесган фуқаро 27 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида фуқаро Т.Б. томонидан 4 туп павлония дарахтини қонунга зид тарзда кесганлик ҳолати аниқланган. Оқибатда табиатга 10 млн 880 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари – 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ битта дарахт кесган фуқаро 17 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Хоразм вилояти 27 миллион сўм 4 туп дарахт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made