Самарқандда мактаб ўқувчиси автоҳалокатга учраб вафот этди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 10-синф ўқувчиси Мафтуна Қаҳрамонова 19 февраль куни соат 11:00 лар атрофида (дарс вақтида) автоҳалокатга учраб вафот этди. У ўғирлаб кетилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда унинг яқинлари QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Марҳуманинг яқинларига кўра, қиз туман маркази томон ҳаракатланаётган Gentra русумли автомашинада ҳалокатга учраган. Қизнинг яқинлари воқеа жойида уни таниб бўлмас даражада ва бир пой пойабзалисиз топишган. Унинг иккинчи пой пойабзали эса воқеадан бир неча кун ўтиб автоҳалокат содир бўлган жойдан икки кўча наридан, ариқ ичидан топилган. Шунга кўра қизнинг яқинлари у ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлигига ишонмоқда.

Марҳуманинг укаси ҳам бир неча бор уни дарсдан сўнг бир йигит олиб қочиб кетишга урингани ва бундан опасини ҳимоя қилганини айтган.

Қизнинг яқинларининг маълум қилишича, воқеага гувоҳлар қиз бошидан оғир зарба еб, машинага мажбуран судраб олиб чиқилганини кўришган.

QALAMPIR.UZ ҳолат юзасидан расмий ахборот олиш учун Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан боғланди. Аммо ЙҲХХ матбуот котиби мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай ахборотга эга эмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Самарқанд вилоятининг айни шу туманидаги 54-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Lacetti бошқариб кетаётиб, дарахтга урилган ва вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Жомбой автоҳалокат мактаб ўқувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг