Обамеянг автоҳалокатга учради

Спорт

−

visibility397 timer1 дақиқа

image

Испаниянинг “Депортиво” клуби габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоа машғулотларига кетаётганида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Обамеянг машғулот майдонига етиб бориб, жамоа билан одатдагидек шуғулланган. Матбуот анжуманида футболчи воқеа туфайли бироз қўрқиб кетганини айтди.

“Биз яхшимиз, ҳаётда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Энг муҳими, мен билан бирга автоҳалокатга учраган инсон ҳам соғ-саломат. Ёмонлик ортидан яхшилик келади”,  дейди футболчи.

37 ёшли Обамеянг жорий мавсум олдидан “Депортиво” сафига қўшилган. У жамоа таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Обамеянг фаолияти давомида Франциянинг “Лилль”, “Сент-Этьен” ва “Марсель”, Италиянинг “Милан”, Германиянинг “Боруссия Дортмунд”, Англиянинг “Челси” ва “Арсенал”, шунингдек, Испаниянинг “Барселона” клубларида тўп сурган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг