Ла Лиганинг рақамли платформалари киберҳужумга учради
Спорт
−
167 1 дақиқа
Испания чемпионати – Ла Лига ўзининг рақамли платформаларига киберҳужум уюштирилгани ва бир нечта фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўғирланганини маълум қилди.
Лига матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 14 ва 16 ноябрь кунлари ҳужумчилар тизимга рухсатсиз кириш имкониятини қўлга киритган. Оқибатда Ла Лига ва бир нечта клубнинг рақамли хизматларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қўлга киритилган.
“16 ноябрь куни ҳужумни жиловлаш, маълумотларнинг чиқиб кетишини тўхтатиш ва ҳужумчини блоклаш учун барча зарур чораларни кўрдик. Ҳодиса битта платформа билан чекланди ва Ла Лиганинг бошқа тизимлари ёки мусобақаларига таъсир кўрсатмади.Янги ҳужум уринишларини аниқлаш ҳамда Ла Лиганинг рақамли хизматлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимлар мониторингини кучайтирдик”, дейилади лига баёнотида.
Ла Лига хавфсизлик гуруҳи ҳужум манбасини аниқлаган, бироқ етказилган зарар миқдори ҳали баҳоланмаган.
Ҳодиса ҳақида Маълумотларни ҳимоя қилиш агентлиги (AEPD) ҳамда Испания миллий полициясининг кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими хабардор қилинган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Live
Барчаси