“Барселона” футболчиси терма жамоа йиғинида жароҳат олди
Sport
−
15:31 80 1 minute
“Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси Испания терма жамоаси сафида халқаро танаффус доирасидаги машғулотларда қатнашиш вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, футболчида сон соҳасида муаммо юзага келган. Тахминларга кўра, бунга халқаро танаффусдан олдинги ортиқча жисмоний юклама сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Энди Кубарси тиббий кўрикдан ўтади. Текширув бугун, 16 ноябрь куни Барселонада клуб шифокорлари назорати остида ўтказилади. Мутахассислар футболчининг жароҳати бор-йўқлиги ва унинг қай даражада жиддий эканини аниқлашмоқчи.
Хабарларга кўра, бу “Барселона” учун жорий халқаро танаффус давридаги 3-футболчиси йиғиндан эрта қайтмоқда. Бунга қадар нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг жароҳати туфайли сафдан чиққан эди. Ҳужумчи Рафинья эса дисквалификацияси сабаб Бразилия терма жамоаси томонидан клуб ихтиёрига қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида сафарда Испанияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Live
All