МЮ Топ-5да энг кўп гол ўтказиб юборган клубга айланди
Спорт
−
394 2 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Европанинг кучли бешлигида энг кўп гол ўтказиб юборган клубга айланди. “Қизил иблислар” ўз дарвозасидан “Кристал Пэлас”, “Унион”, “Сассуоло” ва “Ланс” жамоаларига қараганда кўпроқ тўп олиб чиқди.
Кеча, 22 ноябрь куни Англия Премьер-лигасининг 11-турида “Ливерпуль”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсдан кейин “Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида ўз дарвозасидан 34 та тўп олиб чиқди. Бу Англия, Испания, Италия, Германия ва Франциянинг юқори дивизионларида иштирок этаётган 96 та клуб орасидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Бу борада “қизил иблислар”нинг энг яқин таъқибчилари “Кристал Пэлас” ва Германиянинг “Унион” клублари бўлиб, уларнинг ҳар бири 33 тадан гол ўтказиб юборган. Италиянинг “Сассуоло” ва Франциянинг “Ланс” жамоалари эса 32 тадан гол ўтказган.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” Премьер-лиганинг 11 та учрашувида 23 та гол ўтказиб юборган. Бу кўрсаткич бўйича фақат 27 та гол ўтказган “Кристал Пэлас” улардан ёмонроқ натижа қайд этган. Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” ҳали чемпионатда бирор марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаган.
Маълумот учун, 11 турдан сўнг Маурисио Почеттино жамоаси 8 очко билан АПЛ турнир жадвалининг 19-ўрнида бормоқда.
Live
Барчаси