Банклар Ҳусановнинг жамоасини молиялаштиришдан бош тортмоқда – ОАВ
Спорт
−
12:40 460 2 дақиқа
Банклар “Манчестер Сити”нинг трансфер операцияларини молиялаштиришни хоҳламаяпти. Молиявий ташкилотлар Англия Премьер-лигаси клубга молиявий қоидаларни бузгани учун қандай жазо қўллашини кутишни маъқул кўрмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Одатда ушбу банклар “Манчестер Сити”га футболчи сотадиган клубларга кредит ажратади. Бу эса сотувчи жамоаларга трансфер тўловларининг катта қисмини олдиндан олиш имконини беради. Бироқ молиявий ташкилотлар ҳозирча кутиш позициясини эгаллаб, вазиятга ойдинлик киритишни кутмоқда.
“Манчестер Сити”га Англия Премьер-лигаси томонидан молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та айблов қўйилган эди. Ушбу айбловлар орасида нотўғри молиявий маълумотларни тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга тўловлар билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳамда молиявий назорат талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари бор.
“Манчестер Сити”нинг Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ иши бўйича апелляцияси декабрь ойи ўрталарида кўриб чиқилади. Суд мажлислари бир неча кун давом этиши мумкин. Ишни кўриб чиқаётган мустақил комиссия ўз қарорини 2027 йил январь ойи бошида эълон қилиши кутилмоқда.
Апелляция жараёнида мустақил комиссия иш юзасидан қарор қабул қилади. Шундан кейингина клубга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган санкциялар масаласи ҳал этилади. Бироқ жазолар қачондан кучга кириши ҳозирча номаълум.
Бундан ташқари, санкциялар бўйича ҳам апелляция бериш имконияти мавжуд. Бу эса ишнинг якуний ҳал этилиши янада чўзилишига олиб келиши мумкин.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь