“Барселона” футболчиси икки ўйинга дисквалификация қилинди
Спорт
−
1321 1 дақиқа
“Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Испания чемпионатининг 13-турида “Вильярреал”га қарши учрашувдан сўнг икки ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) хабар берди.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Барселона” танаффусга 0:2 ҳисобида ортда бориб кирганига қарамай, ўз майдонида “Вильярреал”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Фермин Лопес 61-дақиқада гол урди, 68-дақиқада алмаштирилди. 75-дақиқада эса захира ўриндиғида ўтирган вақтида қизил карточка олди.
Футболчи ҳакамнинг қарорига фаол равишда эътироз билдиргани ва тўртинчи ҳакамга норозилигини ифодалагани учун жазоланди. Дисквалификациядан ташқари, унга жарима ҳам белгиланди.
Шу тариқа, Фермин Лопес Ла Лиганинг жорий йилнинг 29 ноябрь куни “Депортиво”га ва 2 декабрь куни “Атлетико Мадрид”га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, “Барселона” 13 та учрашувда 36 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Фермин Лопес жорий мавсумда Испания чемпионатининг 12 та ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол муаллифига айланди.
Live
Барчаси