Самарқандда икки ҳамширани калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 2 февраль куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги шифохонанинг режали хирургия бўлимидаги ходимлар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот котиби Садриддин Набиев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 8 август куни мазкур жиноят иши юзасидан Пайариқ туманидаги 1-сонли Челак тиббиёт бирлашмасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда жабрланувчи икки тиббиёт ходими (аёл) судланувчи А.Н.нинг жарроҳлик бўлимига оилавий ўрнашиб олганини айтиб, бошқа бўлимга ўтказилиши, шунингдек, унга қонуний жазо берилишини сўраган.

Суд ҳукмига кўра, А.Н. Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Алақарға қишлоғида жойлашган поликлиникада ҳамширани ҳақоратлаган фуқаро 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Пайариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг