Самарқандда шифохона ходимлари жанжаллашди
3-саҳифа
−
12 Февраль 2023
14947Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги Челак шифохонаси ходимлари ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 2 февраль куни шифохонанинг режали хирургия бўлимидаги ходимлар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабаб келиб чиққан.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган А.Н.га нисбатан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.