Самарқандда эр хотинини пичоқлаб, ўлдирди
3-саҳифа
−
27 Июль
14714Самарқанд вилоятида эр хотинини пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 24 июль куни тахминан соат 16:11 да Пастдарғом тумани Ўрта Чархин маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган Р.Р. ва унинг турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган Ш.М. ўртасида низо юзага келган. Оқибатда Р.Р. аёлининг турли жойларига ошхона пичоғи билан шикаст етказиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ишга гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда Жиноят-процессуал кодексининг 221-227-моддаларига асосан процессуал тартибда ушланган.
“Ижтимоий тармоқларда ушбу оила аъзолари Р.Р. ва М.Ш. ларнинг расми намойиш қилинган, бироқ иш тафсилотлари нотўғри талқин қилинганлиги, блогер томонидан шарҳланган ҳолат ушбу содир қилинган қотиллик ҳолатига дахли йўқлиги маълум қилинади”, дейилади маълумотномада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотинини сеҳр-жоду билан шуғулланишда айблаб, болта билан уриб ўлдирганди. Унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.