Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
12 Март 2021
6266Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга қилган икки кунлик давлат ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 11–12 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.
Қўшни давлат раҳбарининг ташрифи Тошкентдаги Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйиш билан бошланди.
Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Садир Жапаров ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий учрашув маросими бўлиб ўтди, кейин давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган таркибда икки томонлама музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида икки мамлакат Президентлари қўшма баёнотни қабул қилди. Унда очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган музокаралар самарали бўлганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган йигирмадан ортиқ икки томонлама ҳужжат, шу жумладан, Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Қирғизистон–Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси тўғрисидаги битим имзоланди.
Давлат ташрифининг иккинчи куни Ўзбекистон парламентининг ҳар икки палатаси раҳбарлари – Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашишдан бошланди.
Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди, у юқори даражадаги музокаралар якунлари бўйича эришилган барча келишувларни амалга оширишга тўлиқ тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига дарахт экди ва биргаликда Тошкентдаги Яшнобод инновацион технологиялар паркига ташриф буюрди.
Давлат ташрифи якунлангач Президент Садир Жапаров 12 март куни Бишкекка жўнаб кетди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь