Жапаров Ўзбекистонга келди

Жамият 6386
image
-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.  

Қирғизистон Республикаси Ўзбекистоннинг стратегик шеригидир. Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.  

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 3.1
t
×