Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров биргаликда кўчат экди
Жамият 12 Март 11:32
3463
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 12 март куни Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Президент Матбуот хизматига кўра, бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.
Мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарлари эккан дарахтлар ҳам бор.