Рус қўшинлари Николаевга “Смерч” билан зарба берди (видео)
Олам
−
07 Март 2022
19121Бугун, 7 март куни эрта тонгда Россия қўшинлари Украинанинг Николаев шаҳрига РСЗО (бирваракайига ҳужум қилувчи реактив тизим) билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.
Ҳужум ҳақида Киев вақти билан тахминан 5:15 дан хабар қилинган.
“Николаевга ялпи ракета тизимлари билан зарба берилди”, дейилади хабарда. Соат 05:40 ҳолатига кўра, Николаевда душман ҳужуми ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Николаев аҳолисининг хабар беришича, портлашлар шаҳарнинг барча туманларида ва гўёки бирданига икки йўналишда эшитилмоқда, деб хабар бермоқда “Украина 24”.
Аҳоли айрим ҳудудларда электр энергияси ўчиб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳам ёзмоқда. Шаҳарда Lifecell операторининг алоқаси ҳам йўқолган. Катта эҳтимол билан, зарбалардан бири оператор минорасига тушган.
Кейинроқ маълум бўлишича, руслар тунда “Смерч” РСЗОдан Николаев турар-жойларини ўққа тутган. Бу ҳақда “Украина 24” эфирида ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Вадим Денисенко маълум қилди.
Аввалроқ Николаев раиси Александр Сенкевич шаҳарга дубулға ва зирҳлар зарурлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, рус босқинчилари шаҳарни ҳар томондан ўраб олишган, ҳозир эса маҳаллий ҳокимиятлар блокада бўлган тақдирда одамларга тарқатиш учун захира тўпламоқда.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь