Ростовда 39 ёшли гумондор қўлга олинди
Олам
−
23 Октябрь 2019
2953Аввал хабар берганимиздек, кеча, 22 октябрь куни Россиянинг Ростов вилояти Орлов туманида отишма содир этилди. Натижада беш киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилган эди.
Бугун, 23 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ростов вилоятининг Орлов туманида отишма содир этиб, беш кишини ўлдиришда гумон қилинган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Aйни пайтда, 22 октябрь куни Ростов вилоятининг Орлов туманида содир бўлган воқеа юзасидан полиция ходимлари Ростов вилоятидаги Россия Тергов қўмитаси Тергов бошқармаси ва Россия гвардияси билан биргаликда қотилликда 39 ёшли гумондорни қўлга олди. Туман ва яқин аҳоли пунктлари ҳудудида қотилликда гумон қилинган шахсларни ушлашга қаратилган қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси