Ростовда отишма бўлди, қурбонлар бор
Олам
−
23 Октябрь 2019
4412Россиянинг Ростов вилояти Орлов туманида рўй берган отишмадан сўнг беш киши ҳалок бўлди, яна икки киши касалхонага ётқизилди, Бу ҳақда ТАСС вилоят Ички ишлар бош бошқармасига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Чернозубовка қишлоғида жойлашган чорвачилик пункти ҳудудидаги маҳаллий фермага яйловлар учун ажратилган майдон туфайли можаро келиб чиққан. Жанжал пайтида иштирокчилар ўқотар қуролдан фойдаланган. Жабрланганлар шифохонага олиб борилган ва ҳозирда улар шифохонанинг жонлантириш бўлимида.
Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (" Қотиллик ") бўйича жиноий иш қўзғатилган.