Киевдан катта юриш: Украина Ростовдаги портни бомбардимон қилди
Олам
−
30 Май 7615 2 дақиқа
Россиянинг Ростов вилоятидаги Таганрог порти Украина билан боғлиқ можаролар сабабли навбатдаги дрон ҳужумига учради. Бу ҳақда вилоят губернатори Юрий Слюсарь хабар берди.
Унга кўра, учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми оқибатида порт ҳудудидаги танкер ва ёнилғи сақланадиган резервуарлардан бири ёниб кетган.
Шунингдек, ҳужум оқибатида маъмурий бинода ҳам ёнғин юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу бинода жабрланганлар қайд этилмаган. Бироқ дронлардан бири хусусий турар жойга келиб урилгани сабабли икки киши жароҳат олган. Кейинчалик, Таганрог шаҳри мэри Светлана Камбулова жароҳатланган эркак ва аёл шифохонага ётқизилганини маълум қилган.
Вилоят раҳбари маълумотига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Таганрог шаҳри ҳамда Чертковский, Матвеево-Курган, Неклинов туманлари осмонида бир неча дронларни уриб туширган.
Шу билан бирга, Россиянинг Тула вилояти губернатори Дмитрий Миляев ҳам ҳудудда олтита дрон уриб туширилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ ва бинолар ҳамда инфратузилмага зарар етмаган.
Таганрог мэри Светлана Камбулованинг таъкидлашича, шаҳар оммавий ҳаво ҳужумига дуч келган. Дронлар зарбаси оқибатида портдаги юк ортиш инфратузилмаси ва маъмурий бино зарар кўрган. Ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди. Расмийлар нефть маҳсулотлари тўкилиши ҳолати кузатилмаганини билдирган.
Айни пайтда Ростов вилоятиди дронлар хавфи сақланиб қолаётгани маълум қилиниб, аҳолидан эҳтиёткор бўлиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Россия ҳудудларига уюштирган тунги дрон ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Ҳужумлар асосан Волгоград ва Брянск вилоятларида қайд этилган бўлиб, кимё заводи ҳамда йирик нефтьни қайта ишлаш корхонасига зарар етгани айтилган.
Live
Барчаси