Россияга қарши санкциялар барибир жорий қилинарди – Путин

Олам 14580
image
-

Россия Украинага қарши уруш бошламаганда ҳам ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар жорий қилган бўларди. Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат йиғилишида шундай фикр билдирди.

“Нима бўлган тақдирда ҳам. Ўтган кўп йиллар давомида улар қандай жорий қилинган”, деган у.

Президент Путин СССР парчаланганидан кейин ҳам унга қарши кўплаб чоралар сақланиб қолганини эслатган.

“Улар Россия Федерациясига нисбатан ҳам шундай ҳаракат қилишди, чексиз. Фақат Совет Иттифоқи давридаги барча Совет Иттифоқи республикалари олган олдинги кредитлар учун тўловчни мамнуният билан олишарди”, дея қўшимча қилган Путин.

Унинг сўзларига кўра, ҳар доим санкциялар босими бўлган, аммо ҳозир бу анчагина мураккаб харатерга эга бўлди.

“Аммо биз қийинчиликларни ўтган йилларда қандай енгган бўлсак, энди ҳам уларни енгиб ўтамиз. Биз бу даврни бошдан кечиришимиз керак. Иқтисодиёт, албатта, янги вазиятга мослашади”, деган у.

Путин, шунингдек, импорт ўрнини босиш барча йўналишларда давом этишини, бу эса охир-оқибат Россия мустақиллигини оширишга олиб келишини таъкидлади.

“Сиз ва мен яхши биламизки, кўплаб давлатлар аллақачон белларини эгиб яшашга ва ўз суверенининг барча қарорларини хушмуомалалик билан қабул қилишга мослашган. Россия бундай ҳолатда, бахтсиз ва хўрланган давлат сифатида мавжуд бўлиши мумкин эмас. Буларнинг барчаси эртами-кечми содир бўлиши керак эди. Бу ҳозир содир бўлди”, деган Президент.

Путин иқтисодиётда белгиланган мақсадлар амалга ошишига ишонч билдирди.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3.1
t
×