Россияда ўзбекистонлик мигрант 2-қаватдан тушиб кетди
Олам
−
05 Июнь 2023
6055Россиянинг Воронеж вилоятида қурилишда ишлаган ўзбекистонлик эркак иш вақтида иккинчи қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, фуқаро Воронеж вилоятига 2022 йилда ишлаш мақсадида борган. 2023 йилда эса у иш вақтида қурилиш объектининг 2-қаватидан йиқилиб тушган. Оқибатда ўзбекистонлик эркак оғир тан жароҳати олган ва Воронеж вилояти шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакили унинг ҳолидан хабар олган. Билидирилишича, айни пайтда беморнинг аҳволи яхшиланган. Тез орада унга шифохонадан жавоб берилиши маълум бўлган. Ҳозирда уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москва шаҳридаги қурилиш майдонида полиция ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида ўзбекистонлик мигрантнинг юраги ҳуруж қилиб, вафот этганди.
LiveБарчаси