Трамп Путинни нима учун “дўстим” деб атаганини очиқлади

Олам

−

visibility601 timer2 дақиқа

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путинни нима учун ўз дўсти деб аташини тушунтирди. Бу ҳақда у кеча, 27 ноябрь куни Мар-а-Лагода журналистлар билан мулоқот чоғида гапирди. 

Нашрнинг ёзишича, Дональд Трампдан Путин билан дўстлиги ҳақидаги сўзлари ва Truth Social ижтимоий тармоғидаги Россиянинг ҳарбий тажовузи ҳақида ёзган пости қандай қилиб бир-бирига мос келишини изоҳлаб бериш сўралган.

Оқ уй раҳбари Россия раҳбарини Украина бўйича тинчлик келишувини тузиш учун дўст деб аташини айтган. Унинг сўзларига кўра, душманлик риторикаси музокараларга халақит берган бўларди, худди Путин ва Украина етакчиси Владимир Зеленский ўртасидаги муносабатларда юз бераётгани каби.

“Биз келишув тузишни хоҳлаймиз. Биз Кремлни тўхтатишни хоҳлаймиз. Мен у менга дўст эмас деб айтишим мумкин эди, ёки келишув тузишни истайман дейишим мумкин. Мен келишув тузишим шарт”, дейди Трамп.

АҚШ Президенти урушни тартибга солишдаги асосий тўсиқ Путин ва Зеленский ўртасидаги шахсий адоват эканини, шу боис Штатлар томонидан душманлик намойиш этилиши томонларни келишувга эришиш имкониятидан маҳрум қилишини қўшимча қилган.

“Мен келиб: “Мен сизни ёқтирмайман”, дейишим мумкин эди. Шунда бизда ҳам худди Зеленский ва Путин билан бўлгани каби муаммо юзага келарди. Биласизми, вазиятни тартибга солишдаги энг катта муаммо шундаки, бир-биридан чин дилдан нафратланадиган икки етакчи бор. Шунинг учун мен келиб, у билан яхши тил топишаётган эканман, мен уни анчадан бери биламан”, дейди Трамп.

Шунингдек, Америка етакчиси Москвага нисбатан позицияси юмшоқлиги ҳақидаги изоҳларга қўшилмаган.

“Йўқ, мен Россияга нисбатан жуда қаттиққўл бўлганман. Аммо агар келишув туза олсак, мен уни тузишни истайман. Мен бутун умр музокаралар олиб борганман... Мен чиқиб, бунинг аксини айтишим ва мутлақо ҳеч нарсага эришмаслигим мумкин эди”, дейди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Хитой ва Россия раҳбарлари Си Цзиньпин ҳамда Владимир Путин билан бўлиб ўтган сўнгги учрашувига бағишланган бир қатор суратларни эълон қилганди. Трамп ва Путиннинг қўл бериб кўришаётгани тасвирланган яна бир суратга эса “Менинг дўстим” деган ёзув илова қилинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг