Красноярск ўлкасида автобус ва иккита юк машинаси тўқнашди. Қурбонлар бор
Олам
−
237 1 дақиқа
Бугун, 27 ноябрь куни Россиянинг Красноярск ўлкасида йўловчи автобуси иккита юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси Иланско-Нижнеингаш туманида, Р-255 федерал автомобиль йўлининг 1080-километрида содир бўлган. Канск шаҳридан Иланский томон ҳаракатланаётган автобус иккита юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Тан жароҳати олган саккиз киши шифохонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи ва жароҳатлари оғирлик даражаси ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Айни пайтда ЙҲХБ ходимлари ва полиция ҳодиса жойида ишламоқда. ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Соннам шаҳрида йўловчи автобуси светофорда тўхтаб турган 32 та транспорт воситасига урилган эди. Эрталабки тирбандлик вақтида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 48 киши жароҳатланган.
Live
Барчаси