Трамп Путинни Европадаги ҳарбий тажовузни тўхтатишга чақирди

Олам

−

visibility1234 timer2 дақиқа

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путинни Европа ҳудудидаги ҳарбий тажовузни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Президенти кеча, 26 ноябрь куни TruthSocial ижтимоий тармоғида Хитойдаги саммит чоғида Россия Президенти билан ўтказган музокаралари ҳақида сўз юритар экан ёзиб қолдирди.

“Хитойда Россия Президенти Владимир Путин билан бўлган суҳбатларим давомида Россия ва Украина ўртасида тез орада келишув тузишга эришиш умидида Президент Путин бутун Европа ҳудудларига қарши барча ҳарбий тажовузни тўхтатишини кўришни исташимни муҳокама қилишга кўп вақт ажратдим. Мен бунга тўлиқ эришиш мумкинлигига чин дилдан ишонаман”, деб ёзди АҚШ Президенти.

Унинг айтишича, ҳар ой минглаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Бу оммавий қон тўкилиши ва ушбу можарога барҳам бериш барча учун “ажойиб ҳурмат бажо келтириш бўлади”.

Шунингдек, Трамп жорий йилнинг 25 ноябрь куни Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида НАТО Бош котиби Марк Рютте билан учрашганини маълум қилган. АҚШ Президентининг сўзларига кўра, у Рюттега Хитойда Путин билан олиб борган музокаралари ҳақида ҳам сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Россия ва Хитой етакчиларининг тарихдаги илк уч томонлама саммити 19 ноябрь куни Шэньчжэнда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида бўлиб ўтганди. Ўшанда ва кейинги кунларда Трамп Путинни камида икки марта “дўст” деб атаган ва улар ўртасида “фантастик муносабатлар” мавжудлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг