Ҳамма гўзал хитойлик аёлларни жосус деб ўйлайди – Трамп

Олам

−

visibility1110 timer2 дақиқа

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуанг атрофидаги жосуслик можаролари юзасидан эътиборга молик баёнотлар берди. Унинг айтишича, қачонки гўзал ёки жозибали хитойлик аёл пайдо бўлса, одамлар уни жосус деб ўйлайди. Бу ҳақда у CNBC эфирида гапирди.

Трамп Хуанг билан муносабатда бўлган хитойлик тадбиркор аёл Элис Хуанга қўйилган жосуслик айбловларига тўхталар экан, ушбу даъволарга ишонмаслигини айтган.

“Қачонки гўзал ёки жозибали хитойлик аёл пайдо бўлса, уни жосус дейишади. Женсен билан боғлиқ ҳолатда мен бунинг рост эканлигига ишонмайман”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, сунъий интеллект ва чип технологиялари соҳасининг етакчи арбобларидан бири бўлган Женсен Хуанг никоҳдан ташқари алоқасини тан олганидан сўнг Nvidia’даги лавозимини тарк этган эди. Хитойлик тадбиркор аёл Элис Хуаннинг Пекин раҳбарияти разведка хизматига алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар эса ушбу воқеанинг миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам муҳокама қилинишига олиб келди.

“The New York Times” билан суҳбатлашган манбаларнинг сўзларига кўра, Элис Хуан Женсен Хуанг билан муносабатда бўлган даврда Хитой Давлат хавфсизлик вазирлигида ишлаган шахс билан алоқада бўлган. Америка разведка органлари ушбу алоқаларни ҳамда Хитойга махфий маълумотлар узатилган-узатилмаганини тергов қилмоқда. Хитой раҳбарияти жосуслик айбловларини рад этмоқда.

Трамп АҚШ технология соҳасининг атоқли арбобларини ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлаб, Хуангнинг Nvidia раҳбари лавозимига қайтишини қўллаб-қувватлади. АҚШ Президенти, шунингдек, Хуангнинг ўз лавозимига қайтишини миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан хавф деб ҳисоблашга асос кўрмаётганини маълум қилди.

Nvidia директорлар кенгаши қарори билан бош директор лавозимига қайта тайинланган Хуанг компания штаб-квартирасига қайтганида ходимларнинг жўшқин кутиб олишига дуч келди. Ходимлардан бири Хуангнинг бўйнидан қучоқлаб олгани, бошқа ходимлар эса “Женсен, Женсен” дея ҳайқиргани эътиборга тушди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг