“Денгиз тубига ғарқ бўлади”. Трамп Эронга таҳдид қилди

Олам

−

visibility497 timer2 дақиқа

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2027 йил кириб келганидан сўнг Эронга зарбалар йўллаш тўғрисида буйруқ беришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у “Fox News”га берган интервьюсида гапирди.

Трампнинг сўзларига кўра, агар томонлар келишувга эриша олмаса, у янги йил бошланганидан кейин Эронга зарбалар бериш ҳақида буйруқ чиқаришга тайёр. Шу билан бирга, у Теҳрон билан давом этаётган дипломатик музокараларни маъносиз деб атаган.

Шунингдек, Трамп эронлик музокарачиларни жараённи атайлаб чўзишда айблаб, АҚШдаги сайловлардан сўнг Эрон, аксинча, душманлик ҳаракатларини кучайтирганини айтган.

“Ҳозир улар сайловлардан олдингига қараганда тажовузкорроқ ҳаракат қилишмоқда. Улар тинмай гапиришяпти – фақат гапириш билан овора, аммо буларнинг бари ғирт бемаънилик”, дейди у.

Ушбу баёнотлар Ҳормуз бўғозидаги можаро доирасида АҚШ томонидан Эрон портларининг денгиз қамали давом этаётган бир пайтда янгради. Трамп, шунингдек, Америка ва Эрон кучлари ўртасидаги ўзаро зарбалар алмашинуви давом этишини тахмин қилди.

Трамп, шунингдек, Теҳронга Америка денгиз қамалининг мустаҳкамлигини синаб кўришни таклиф қилган.

“Умид қиламанки, улар уриниб кўришади. Ўшанда уларнинг ҳаммаси қолган флоти ортидан денгиз тубига равона бўлади”, дейди Трамп Эрон кучларининг қамални ёриб ўтишга уриниши эҳтимолини шарҳлар экан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Баҳрайн ҳудудига зарба берганди. Корпус баёнотига кўра, АҚШнинг Ар-Рифа ва Авали ҳудудларида жойлашган базалари нишонга олинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг