Канада Бош вазири Трампни масхара қилди
Олам
−
240 2 дақиқа
Канада Бош вазири Марк Карни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг рақс ҳаракатлари ва имо-ишораларига тақлид қилувчи комикни саҳнага таклиф қилиб, икки мамлакат ўртасидаги таранг муносабатларни ҳазиломуз тарзда танқид қилди. Бу ҳақда “Huffpost” хабар берди.
Мамлакат пойтахти Оттавада парламент матбуот галереясининг йиллик кечки зиёфатида сўзга чиққан Карни Трампнинг Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш ҳақидаги баёнотларига, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо музокараларига тўхталиб ўтган.
Трамп қиёфасини гавдалантирган комик Америка Президентининг ўзига хос имо-ишоралари ва рақс ҳаракатларини такрорлаган ҳолда саҳнага чиққан, Карнининг ёнига келиб, чиқишни у билан бирга давом эттирган.
Канада Бош вазирига юзланар экан, комик шундай деган:
“Марк, биз ажойиб келишув тузамиз. Мен унинг юзига қараб “губернатор” эмас, Марк деб мурожаат қиляпман, чунки мен қўрқоқман”.
Трампнинг Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш таклифига ишора қилиб, комик қўшимча қилган:
“Лекин биз ажойиб битим тузамиз. Олдимизда фақат битта тўсиқ турибди – у ҳам бўлса менман, чунки мен тентакман”.
Карни, шунингдек, Трамп Оқ уйнинг Овал кабинетида амалга оширишни буюрган ҳашаматли ўзгаришлар устидан ҳам ҳазил қилган.
Трамп томонидан олтин элементлар, зарҳал безаклар ва портретлар билан янгиланган Овал кабинетга ташрифини эслаб, Канада Бош вазири шундай деган:
“Бу оддий зал эмас, мен Овал кабинетда бўлганман. Якка ўзим. Янги интерьер дизайнери билан бирга”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марк Карни “The New York Times” газетасига берган интервьюсида Канада охирги бир йил давомида АҚШнинг мамлакатга қарши ҳарбий операцияси сценарийсига тайёргарлик кўрганини айтган эди.
Live
Барчаси