Россия Яқин Шарқда можаро қўзғатишдан манфаатдор – Зеленский
Олам
−
10 Октябрь 2023
8000Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яқин Шарқда можаро қўзғатишдан бевосита манфаатдор эканини айтди. Бу ҳақда у кеча, 9 октябрь куни эълон қилинган мурожаатида сўз очди.
Зеленскийнинг айтишича, у Украина разведка хизматлари раҳбарлари ва дипломатлари билан ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми туфайли Яқин Шарқдаги янги кескинлашув бўйича учрашув ўтказган.
"Россиянинг Яқин Шарқда урушни қўзғатишдан манфаатдор экани аниқ. Янги уруш оғриқ ва азобнинг янги манбаи бўлиб, дунё бирдамлигини заифлаштирди. Бу эса Россияга Европадаги эркинликни йўқ қилишга қўл келиши мумкин”, деган Зеленский.
Унинг даъво қилишича, рус тарғиботчилари "мақтанмоқда", Москванинг эронлик дўстлари эса "террорчилар"га очиқчасига ёрдам беряпти.
“Буларнинг барчаси ҳозирда дунё сезаётганидан ҳам каттароқ хавфдир. Ўтмишдаги жаҳон урушлари айнан маҳаллий тажовузлар туфайли авж олган. Биз бу таҳдидга қандай қарши туришни биламиз. Жавоб чораларини тайёрлаяпмиз, энг муҳими биз дунё тинчлигини ҳимоя қиламиз”, дея қўшимча қилган Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро эса АҚШ ва Европа минтақавий урушдан жаҳон урушига айланиб кетиш хавфини туғдираётган бу можарони тўхтата олиши, лекин улар оловга мой сепаётганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь