Венесуэла Президенти Исроилни геноцидда айблади

Олам

image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро Исроилни Фаластин халқини қирғин қилишда айблаб, зудлик билан тинчлик музокараларини бошлаш ва Фаластиннинг ҳудудий ҳуқуқларини кафолатловчи БМТ резолюцияларини амалга оширишга чақирди. Бу ҳақда у кеча, 9 октябрь куни Venezolana de Televisión давлат телеканалининг “Мадуро билан+” муаллифлик дастурининг жонли эфирида сўз очди.

"Дунё жавоб бериши ва Ғазо сектори аҳолисига қарши геноцидга йўқ дейиши, Фаластин халқига қарши қотилликка йўқ дейиши керак", деган Мадуро Исроилнинг "фаластинлик оилалар яшайдиган уйларни доимий равишда бомбардимон қилишига" ишора қилиб.

У Исроилнинг Ғазо секторини тўлиқ блокада қилганини ҳам қоралади. 

“Бир неча ўн йиллар давомида бу ерда миллионлаб одамлар бомбардимон қилинган, ҳужумга учраган, қийноққа солинган ва қувғин қилинган”, деган Президент. 

Унинг таъкидлашича, халқаро оммавий ахборот воситалари ва халқаро жамоатчилик жим бўлиб, Фаластин халқига қарши содир этилаётган жиноятларни цензура қилмоқда.

"Венесуэла ўт очишни тўхтатиш, тинчлик музокаралари ва Фаластиннинг тарихий ҳуқуқларини тиклаш бўйича келишув тарафдори. Унинг эслатишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1967 йилда "икки давлат – Фаластин ва Исроилни яратиш” тўғрисида мажбурий резолюция қабул қилган. Бироқ бу барча Исроил ҳукуматлари томонидан бузилиб келади. Мен бутун дунёдаги насронийлар, мусулмонлар, яҳудийларни фаластинликларнинг тарихий ҳуқуқларини тиклаш учун БМТ резолюцияларининг бажарилиши, ўт очишни тўхтатиш, халқлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, тинчлик музокараларини зудлик билан бошлашни талаб қилишга чақираман”, деган Мадуро.

Президентнинг фикрича, АҚШ ва Европа минтақавий урушдан жаҳон урушига айланиб кетиш хавфини туғдираётган бу можарони тўхтата олади, лекин улар оловга мой сепиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Фаластин халқи геноцидини оқлаш, урушнинг бутун минтақага тарқалиши учун шароит яратмоқда.

Мадуро Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам кўрсатиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва унга қўшилди. Унинг фикрича, Эрдўған Исроил ва Фаластин ўртасидаги қуролли можарони ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.

Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Туркия Николас Мадуро Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг