Россия Ўзбекистон помидори импортига қўйилган тақиқни юмшатди

Олам

image

Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектларига қўйилган тақиқни юмшатди. Бу ҳақда "Россельхознадзор" сайтида хабар қилинди.

Ташкилот 2021 йил 1 январдан 34 та тадбиркорлик субъектига РФга помидор етказиб беришга рухсат берди.

Аммо рухсат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида берилган.

Қайд этилишича, ушбу қарор Давлат инспекцияси томонидан помидорнинг жигарранг буришиш вирусидан (ToBRFV) холи бўлган корхоналар тўғрисида берилган маълумот асосида қабул қилинган.

Аввалроқ, 18 декабрдан 7 та корхонага Россияга помидор ва қалампир экспорт қилишга рухсат берилганди.

Эслатиб ўтамиз, “Россельхознадзор” Фарғонадан барча турдаги ўсимлик маҳсулотлари, Қашқадарёдан эса помидор ва қалампир импортига тақиқ қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россельхознадзор

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг