Россия Ўзбекистон помидори ва қалампирига қўйилган тақиқни қисман бекор қилди
Жамият 19 Декабрь 2020 07:58
7121
Бугун, 18 декабрдан Фарғона вилоятида жойлашган 7 та корхонадан Россия Федерациясига помидор ва қалампир маҳсулотини экспорт қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Россельхознадзор” маълум қилди.
Қайд этилишича, 7 та корхона маҳсулотларида 2020 йилда ЕОИИ давлатлари учун карантин объектлар ва помидор жигарранг бужмайиши вируси аниқланмаган.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Фарғона вилоятидаги етиштирувчи ҳудудларни ўрганиш натижалари ва иссиқхоналарнинг ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисидаги тақдим этилган маълумотлар асосида қабул қилинган.
Шу билан бир қаторда, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси "Россельхознадзор" билан вақтинчалик чекловларни бекор қилиш юзасидан мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар давом этаёганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Россельхознадзор” Фарғонадан барча турдаги ўсимлик маҳсулотлари, Қашқадарёдан эса помидор ва қалампир импортига тақиқ қўйганди.